Ёмғир остида ўтиб, драматик тарзда якунланган «Қизилқум» - «Қўқон-1912» ўйинидан фотогалерея
Суперлига 5-туридан ўрин олган «Қизилқум» - «Қўқон-1912» ўйини 1:0 ҳисобида қўқонликлар фойдасига ҳал бўлди. Мурод Холмуҳаммедовнинг 90+1-дақиқада урган голи «Қўқон-1912»га мавсумдаги илк ғалабани тақдим этди. Ёмғир остида ўтган учрашув мухлисларни бироз зериктиргани рост, лекин ўйин охирида кўп воқеалар бўлиб кетди. Ўйиндан кейин ҳам...
Мурод Холмуҳаммедовнинг голидан сўнг навоийликлар ҳужумга зўр беришди ва Элгужа Григалашвили жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Темур Тўхтасинов эса пенальти бўлмаганини қайд этиб, маҳаллий мухлисларнинг «илиқ сўзлари» билан «сийланди». Голгача ҳам «Қизилқум» футболчиси Миржалол Қосимов йиқилиб тушиб, шубҳали вазият содир бўлди. Тўхтасинов у вазиятда ҳам пенальти бўлмаган деб ҳисоблади.
Ўйиндан сўнг «Қизилқум» ҳакам устида ПФЛга расман арз қилгани маълум бўлди. Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди ва воқеаларни кадрга муҳрлади. Қуйида «Қизилқум» - «Қўқон-1912» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
«Қизилқум»ни қўллаш учун Бухородан келган мухлислар
Мавзуга оид
10:44 / 10.05.2024
Марказий Қизилқум табиат боғида илк бор сақоқушлар галаси қайд этилди
13:20 / 16.04.2024
Қизилқум қўриқхонасидаги фотоқопқонга Ўрта Осиё қундузи муҳрланди
14:36 / 21.03.2024
Қизилқум бағридаги тиббиёт — турли ҳудудлардан келиб ишлаётган шифокорлар ҳаётидан репортаж
16:05 / 19.03.2024