Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қизилқум U19» футбол клуби бош мураббийи пора олаётганда ушланди
У 18 ёшли ўсмирни жамоанинг асосий таркибига қабул қилиш эвазига 20 млн сўм олгани таъкидланмоқда.
«Қизилқум» (Навоий) футбол клубининг 19 ёшгача бўлган жамоаси бош мураббийи 20 млн сўм миқдорида пора олганида ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.
Таъкидланишича, исми-шарифи келтирилмаган мураббий футболчилар жамоага белгиланган синовларда сараланиб, клуб комиссияси қарори ва раҳбар буйруғи асосида қабул қилинишини билса-да, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Нурота туманида яшовчи, 18 ёшли ўсмирни асосий таркибга қабул этиш эвазига 20 млн сўм талаб қилган. У сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёий далиллар билан ушланган.
Ҳозир унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:24
Наманганда 381 минг долларга 50 сотих ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:33 / 25.06.2026
Электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора олаётганда ушланди
18:32 / 23.06.2026
Катта порахўрлар муддатининг охиригача “ўтиради”
15:10 / 23.06.2026