Ўзбекистон | 19:50 / 22.04.2019
6316
1 дақиқада ўқилади

Экспорт қилувчи ташкилотларга тариқ маҳсулотини экспорт қилишга рухсат берилди

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган тариқ маҳсулотини экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан экспорт қилишга рухсат берилди.

“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган тариқ маҳсулотини (ТИФ ТН коди 1008 21 000 0, 1008 29 000 0) экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан 2019-2020 йилларда экспорт қилишга рухсат берилсин”, дейилади фармойишда.

Фармойиш Ўзбекистон Президентининг “Ташқи бозорларда маҳаллий товарлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда экспорт ҳажмларини кенгайтириш мақсадида қабул қилинди. 

Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.Ғаниев ва инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзақов зиммасига юкланди.

Мавзуга оид