Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазоирда 5 нафар миллиардер ҳибсга олинди
Жазоирда коррупция жиноятларининг тергови давомида 5 миллиардер ҳибсга олинди. Бу ҳақда 22 апрелда Жазоир давлат телевидениесига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Хусусан, Жазоирнинг янги ҳукумати мамлакатдаги энг бой тадбиркор Иссад Рабробни ҳибсга олган. Forbes нашри унинг бойлигини 3,8 млрд долларга баҳолаган.
Шунингдек, Жазоирнинг собиқ президенти Абдулазиз Бутафлиқага яқин бўлган Кунинаф оиласидан 4 нафар ака-ука ҳибсга олинган.
Аввалроқ мамлакатни 20 йилдан кўпроқ бошқарган Бутафлиқа жамоатчилик босими остида истеъфога кетди.
Мавзуга оид
19:40 / 06.06.2026
Турк миллиардери латифа айтгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
15:47 / 16.03.2026