Жаҳон | 08:00 / 22.04.2019
4173
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда кўчки оқибатида 19 киши ҳаётдан кўз юмди

Фото: AFP-JIJI

Колумбияда 21 апрелда содир бўлган кўчки оқибатида 19 киши ҳаётдан кўз юмди, 5 киши жароҳат олди. Воқеа мамлакат жанубидаги Каука департаментида содир бўлган.

Кўчки камида 8 та уйни босиб қолган ва АҚШ ҳамда Канадани Лотин Америкаси давлатлари билан боғловчи Панамерика шоссесининг бир қисмини тўсиб қўйган. Кўчкига кучли ёмғирлар олиб келган.

“Каукада Панамерика шоссесининг Попаян ва Пасто шаҳарлари ўртасидаги қисмидаги кўчкида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатмоқдамиз. Айни вақтда 19 киши ҳалок бўлган, 5 киши жабрланган”, дейилган мамлакат фуқаролик мудофааси хизмати хабарида.  

Колумбия президенти Иван Дуке ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид