Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани айтилди
Фото: Fotolia / Sudok1
2019 йилнинг январь-март ойларида 37,1 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,5 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайган (2018 йилнинг январь-март ойларида 4,7 промилле бўлган). Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
2019 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 63,8%и - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,0%и - ўсимталардан, 5,2%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,1%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,3%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 1,4%и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,2%и - бошқа касалликлардан вафот этган.
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 1,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 52,1%и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 16,0%и - туғма аномалиялардан, 2,1%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,1%и - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 6,7%и - бошқа касалликлардан вафот этган.
Мавзуга оид
17:14 / 21.02.2026
Картадан пул ўтказмаларининг 46 фоизи 1 млн сўмгача бўлган транзакциялар – Марказий банк
11:55 / 20.02.2026
Ўзбекистонликлар январда энг кўп қайси давлатларга сафар қилди?
10:39 / 20.02.2026
Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди
12:36 / 19.02.2026