Жаҳон | 21:25 / 23.04.2019
4669
1 дақиқада ўқилади

Суданда собиқ вице-президент ҳибсга олинди 

Судан вице-президенти Ҳассабо Муҳаммад Абдулраҳмон ва унинг ўринбосари Муҳаммад Усмон Кабр ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.  

Аввалроқ мамлакатнинг биринчи вице-президенти Али Усмон Тоҳа уй ҳибсига олинганди.

11 апрелда Суданда кўп ойлик норозиликлардан кейин мамлакатни 30 йил бошқарган президент Умар ал-Башир ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилганди. Шундан кейин собиқ тузум вакиллари, жумладан собиқ ҳукмрон партия аъзолари, ҳукумат ва парламент вакилларининг оммавий ҳибсга олиниши юз берган.  

Ҳибсга олинганларнинг барчаси давлат маблағларини харжлаб юбориш, пул ювиш, фуқаролар ҳисобига бойишда айбланмоқда.  

Собиқ президентнинг ўзи эса пойтахт шимолидаги марказий турмада сақланмоқда. Унинг қароргоҳларидан бирида ўтказилган тинтув вақтида турли валютада 110 млн доллардан кўпроқ пул топилган.

Мавзуга оид