Давлат дастурининг 24та банди ўз вақтида бажарилмагани маълум бўлди
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг биринчи чорак ижроси ҳолати тўғрисидаги маълумотлар умумлаштирилиб, таҳлил қилинди.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабарига кўра, Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида 2019 йил давомида жами 274 та бандда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш - 34 та, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш - 15 та, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш - 84 та, ижтимоий соҳани ривожлантириш - 100 та, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш устувор йўналишида - 41 та банддаги тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланган.
Улардан 90 та банднинг ижро муддати 2019 йилнинг январь–март ойлари (1-чорак) эканлиги кўрсатилиб ўтилган. Амалга оширилган мониторинг натижаларига (2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига) кўра Давлат дастурининг 39 та банд (43,3 фоизи) ижро этилган, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган, чора-тадбирлар режаси ва дастурлар мутасадди идоралар томонидан тасдиқланган. 27 та банд (30 фоизи) бўйича ҳужжатлар лойиҳалари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилиб, норматив ҳужжатларни қабул қилувчи субъектларга киритилган.
Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис, вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий этиш (2-банд), Профилактика инспекторларига кўмаклашувчи профессионал фаолиятни такомиллаштириш (46-банд), Автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш тизимини такомиллаштириш (78-банд), Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқаришни ташкил этиш ва суверен кредит рейтингини сақлаб туриш ва яхшилаш чора-тадбирларини кўриш (117-банд) бўйича ишлар ўз вақтида бажарилган.
Шунга қарамай, Давлат дастурининг 24 та банди (26,6 фоизи) ўз вақтида бажарилмаган. Хусусан, Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш (112-банд), Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар ва хом ашё рўйхатини қайта кўриб чиқиш (130-банд) ёки Таълим муассасаларини аккредитациялаш тизимини такомиллаштириш (214-банд) бўйича ҳужжат лойиҳалари ўз муддатида лозим даражада ишлаб чиқилмаган, амалий чоралар бажарилмаган.
Давлат дастури ижроси ҳолати юзасидан таҳлилий маълумот белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:45 / 31.01.2024
“Ташаббусли бюджет”да “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади
23:46 / 30.01.2024
Телефон сўзлашувларини эшитиш учун санкция электрон тарзда берилади
23:32 / 30.01.2024
Нодавлат уюшмаларнинг давлатга тааллуқли функциялари давлат идораларига ўтказилади
23:13 / 30.01.2024