Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Ким Чен Ин бир-бирларига қиличлар совға қилишди
Фото: tass.ru
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путинга анъанавий корейс қиличини, Путин эса ўз навбатида шимолий кореялик ҳамкасбига шамшир ва чой сервизини совға қилди.
“Замонавий қуроллар бўлмаган вақтларда шундай қиличлардан фойдаланишган – улар куч, менинг ва сизни қўллаб-қувватловчи халқимизнинг қалбини ифодалайди”, деб айтган Ким Чен Ин совғани бериш вақтида.
Путин унга совға учун миннатдорлик билдирган.
Қурол совға қилиш ёмон аломат ҳисоблангани учун икки етакчи рамзий тарзда ўзаро тангалар ҳам алмашишган.
25 апрелда Путин ва Ким Чен Ин Владивостокда илк тўлиқ форматли учрашувни ўтказишди. Яккама-якка музокаралар 2 соат, кенгайтирилган таркибда эса яна 1,5 соат давом этган.
Иккала етакчи ҳам учрашувнинг мазмунли ўтганини қайд қилишган.
Мавзуга оид
10:49 / 17.05.2026
Трамп ортидан Путин ҳам Хитойга ташриф буюради
08:43 / 16.05.2026
Путин Днестрбўйи аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишни енгиллаштирди
11:08 / 14.05.2026
Путин Белгород ва Брянск раҳбарларини лавозимдан олди
09:07 / 13.05.2026