Султонов «Лукойл» директорлар кенгашининг Ўзбекистондаги йиғилиши аҳамияти ҳақида гапирди
Бутун нефть-газ бозори Бухоро вилоятидаги «Қандим» газни қайта ишлаш комплекси ҳудудида бўлиб ўтаётган, «Лукойл» директорлар кенгашининг сайёр йиғилиши натижаларини кутмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов маълум қилди.
«Аминманки, бугун бўлиб ўтаётган шундай муҳим воқеа.., жаҳон ҳамжамиятининг нигоҳи Бухорога, Қандимга қаратилган. Барча йиғилиш натижаларини кутмоқда: акциядорлар, компания ҳамкорлари, бутун нефть бизнеси», - деди Султонов. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Россия компаниясининг директорлар кенгаши йиғилиши биринчи марта бўлиб ўтмоқда.
Энергетика вазирлиги раҳбарининг умид қилишича, яқин келажакда янги йўналишларда «Лукойл» билан ҳамкорлик кенгайтирилади.
«Хусусан, бу геология-қидирув ишларидир. Навоий вилоятидаги учта инвестицион блок бўйича материаллар «Лукойл»га топширилди. Бу жуда истиқболли йўналиш. Умид қиламизки, газни чуқур қайта ишлаш соҳасида ишлашни давом эттирамиз», - дея қўшимча қилди вазир.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, «Лукойл» нафақат «Ўзбекнефтгаз» компанияси, балки бутун республика учун асосий стратегик шерик саналади.
Мавзуга оид
14:41 / 19.07.2024
Словакияга Украина орқали «Лукойл»дан нефт етиб келиши тўхтади
18:09 / 04.07.2024
“Лукойл”га нисбатан нархларни сунъий ошириш аломатлари билан иш қўзғатилди
21:50 / 18.05.2023
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
20:29 / 01.09.2022