Жамият | 09:00 / 26.04.2019
12830
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Dream City: Boulevard мажмуасининг тижорат кўчмас мулк сотуви бошланди!

Тошкентнинг энг шов-шувли бунёдкорлигидан бири бўлмиш Boulevard турар-жой мажмуаси 25 апрелдан бошлаб тижорат кўчмас мулк сотуви йўлга қўйилганини эълон қилади. DREAM CITY DEVELOPMENT томонидан лойиҳалаштирилган Boulevard ТЖМ ва шопинг-авеню халқаро ишбилармонлар маркази бўлган TASHKENT CITY ҳудудида жойлашган.

24 апрель куни пойтахтдаги Seоul банкет залида Boulevard ТЖ шопинг-авеню тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда лойиҳа раҳбарлари, инвесторлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари сўзга чиқишди ва беқиёс қурилишнинг асосий жиҳатлари, афзалликлари, қулайликлари билан таништириб ўтишди.

Бизга маълумки, TASHKENT CITY лойиҳаси мустақил Ўзбекистонимиз тарихида илк бор шаҳар ичидаги замонавий шаҳар лойиҳаси бўлиб, у ўзида дунёнинг таниқли брендларидан иборат бўлган 5 юлдузли меҳмонхоналар, осмонўпар биноларда-замонавий офис ва апартаментлар, улкан савдо мажмуалари, яъни гипермаркет, ресторан ва савдо дўконлари, жаҳон стандартлари мақомидаги кўп қаватли уйлар ва боғларни мужассамлаштирган.

Улар орасида Boulevard мажмуасининг тижорат зонаси бир қатор афзалликларга эга, энг муносиб савдо ҳудуди ҳисобланади. Мажмуа ҳудудида турли хил дарахтлардан ташқари кўпгина сайилгоҳлар, автомобиллар учун тураргоҳлар, замонавий арт-объектлар ва хушифор боғлар, ҳар бир ҳовлида бўлган болалар учун мўлжалланган ўйин майдонлари жойлашган.

Тижорат мақсадлари учун мажмуанинг умумий майдонидан 21,5 минг кв. метр ажратилган бўлиб, бу ерда 150дан ортиқ турли маиший муассасалар қад ростлаши режалаштирилган: бутиклар, ресторанлар, қаҳвахоналар, гўзаллик салони, банклар, дорихона ва дўконлар, галерея, тиббиёт марказлари ва бошқалар.

Шунингдек, хона шифтлари баландлиги 5,20дан 7,2 метргача бўлиб, шинам ва кенг маконда сермаҳсул савдони йўлга қўйишга имкон беради.

Эндиликда сизда ҳам Boulevard шопинг-авеню ҳудудидаги кўчмас мулкни ҳарид қилиш ва ўз бизнес лойиҳангизни амалга ошириш имконияти мавжуд. Мажмуа ҳақидаги батафсил маълумотларни ҳар куни соат 9:00дан 19:00гача Dream City офисида олишингиз мумкин.

Манзил: Фурқат кўчаси, “Tashkent City” ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдони томондан Алишер Навоий кўчасигача ҳаракатланиш ҳудудида

Иш вақти: ҳар куни, 9:00 дан 19:00 гача

Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22

Сайт: www.dreamcity.uz

Telegram-канал:t.me/dreamcityuz

Facebook: www.facebook.com/dreamcity.uz

Instagram: www.instagram.com/dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид