15:30 / 26.04.2019
14037

Олувчилар яхши яшаши мумкин, лекин берувчилар яхши ухлайди. «6 ойлик чақалоғимга ёрдам беринг»

Инсонларнинг бир-бирига ҳар қандай кўринишдаги яхшилик қилиши гўзал фазилат ҳисобланади. Доимий тарзда яхшилик қилган инсон кўнгли хотиржам яшайди, ўтаётган кунларидан рози бўлади. Бежизга олувчи қўллар яхши яшаши мумкин, лекин берувчи қўллар яхши ухлайди деб айтишмаган. Ислом динида ҳам яхшилик қилиш улуғланади. Яхшилик қилган инсонга жаннатдан жойлар ваъда қилинган. Ҳадисларда ҳам яхшилик қилиш инсондаги энг латиф хулқ экани келтирилади.

Сайт таҳририятига Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи Зоир Турсунов мурожаат қилди. У фарзанди соғайиб кетиши учун ҳаракат қилаётгани ва ҳозирда яхшиликка муҳтож бўлиб қолганини билдирган.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Зоир аканинг айтишича, 2018 йилнинг октябрь ойида оилага Аллоҳ Таоло ўз неъматларидан бири бўлган фарзанд ато этган. Бироқ фарзанди Темурбек туғма юрак нуқсони билан дунёга келган. Шифокорлар болага зудлик билан жарроҳлик амалиёти зарурлигини айтишган. Амалиёт 3 босқичда ўтказилиши ва шундан кейин фарзанд тўлиқ шифо топиб кетиши мумкинлигини тушунтиришган. Биринчи босқич жарроҳлик амалиёти Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган шифохонада бўлиб ўтган.

Оила бошлиғи сартарошлик билан кун кўради. Турмуш ўртоғи эса ишсиз. Оилада қўшимча даромад ҳам йўқ. Оила жарроҳлик амалиёти тўловига жуда қийналмоқда. Ўшанда шифокорлар биринчи босқич амалиёт тўлови 43 миллион сўм эканини айтишади. Қон-қариндош, дўстлар ва қўшнилар ёрдами билан амалиётнинг 22 миллион сўм қисмини тўлашади. Шифохона ҳам маълум миқдорда чегирма қилиб берганидан сўнг, унда 18 миллион сўмлик қарздорлик қолади. Ундан 6 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаб бориши лозимлиги тўғрисида тилхат ёздириб олишади.

«Сартарошлик касбимдан, оиладаги харажатларимдан ташқари, 1 миллион сўм атрофида даромад оламан. Ойига эса 3 миллион сўмдан тўлаб боришим керак. Унинг устига олган қарзларим ҳам турибди. Уларни ҳам тўлашим зарур. Яна жарроҳлик амалиётининг иккита босқичи кутиб турибди. Қийналиб қолдим. Охири сизларга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Кимда имкон бўлса, менга ёрдам беришини сўрайман», - деди Зоир ака.

Яхшилар, мазкур оиладан ўз ёрдамимизни аямайлик. Уларга қўлимиздан келганча кўмак берайлик, дуода бўлайлик. Зора қилган эзгу амалларимиз сабаб қалбларимиз роҳатланиб, гуноҳлардан фориғ бўлсак. Ночор оиланинг фарзанди бўлган Темурбек ҳам шифо топиб, жамиятимизга керакли инсон бўлиб улғайса ва сиз азизларга савоби ёғилиб йўлингизга шамчироқ бўлиб турса.

Зоир Турсунов (беморнинг отаси)

Темур Тохиров (бемор)

Тел: +998919116261

8600 0417 6277 8067 (Агробанк Зоир Турсунов)

МФО: 00341

ИНН: 201066584

Нақд пул топширганда: 23116000700000341001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000500000341001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000100000341001

Зафарбек Солижонов журналист,
Шерзодбек Эгамбердиев тасвирчи


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top