Ўзбекистон | 12:52 / 26.04.2019
11516
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ юқори малакали ватандошлар ҳақида маълумотлар базаси яратилган 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган муҳокамаларда 2019 йил биринчи чорагида ТИВ томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида нутқ сўзлади. ТИВ унинг матнини эълон қилди.

Неъматов берган маълумотга кўра, ўтган йилнинг октябрь ойида ватандошлар билан ишлаш Давлат концепциясига асосан элчихоналар томонидан муайян ишлар олиб борилган.

Ватандошлар билан яқин алоқалар ўрнатиш ва уларга мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш мақсадида элчихоналар томонидан 100 дан ортиқ тадбирлар, видеоконференциялар, брифинглар, давра суҳбатлари ўтказилган.

Натижада 10 мингдан ортиқ юқори малакали ватандошлар ҳақида маълумотлар базаси яратилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида ТИВ асосий эътиборни 2019 йилни «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш», деб эълон қилинганидан келиб чиқиб, иқтисодий дипломатияни, яъни мамлакатимиз иқтисодига чет эл сармояларини жалб қилишга, экспортни ўсишига ва туристлар оқимини кўпайтиришга қаратган.

Элчихоналар томонидан умумий қиймати 5,19 млрд. долл. бўлган 211 та лойиҳа ишлаб чиқилиб вилоятларга ташрифлар чоғида тақдим этилган. 2019 йил охиригача қиймати 516,8 млн. долл. бўлган 103 та лойиҳа ва 2020 йилда қиймати 2,34 млрд. долл. бўлган 72 та лойиҳа амалга оширилиши кутилмоқда.  

Мавзуга оид