Жамият | 11:41 / 26.04.2019
15315
1 дақиқада ўқилади

Танишининг Malibu-2 автомашинасини сотиб юборган шахс ушланди

Иллюстратив фото

2019 йил 18 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБга ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Унда шу йил 9 март куни Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 29 ёшли Н.Ж. Сергели 6-даҳада жойлашган халқ тилидаги автомашиналар бозори ҳудудида таниши, Олмазор туманида яшовчи 34 ёшли А.Ҳ.га тегишли бўлган “Malibu-2” русумли автомашинани 56 500 АҚШ долларига сотиб олишликни келишиб, олдиндан пулнинг 3 900 АҚШ долларини бериб, қолган пулни ойма-ой тўлашни ваъда қилиб, автомашинани олиб кетиб, пулнинг қолган қисмини бермасдан ушбу автомашинани Учтепа туманида яшовчи 33 ёшли А.Ю.га 25 900 АҚШ долларига сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Н.Ж. ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид