Жаҳон | 18:27 / 27.04.2019
12901
2 дақиқада ўқилади

Австралия ҳукумати икки миллионга яқин ёввойи мушукни йўқ қилишга қарор қилди

Фото: Pixabay

Австралияда 2020 йилга келиб 2 миллион ёввойи мушукни йўқ қилиш режалаштирилган, дея хабар қилинади мамлакат ҳукумати сайтида. Умуман олганда, мамлакатда икки миллиондан олти миллионгача ёввойи мушук бор.

Бундай чоралар эндемик ҳайвонларнинг айрим турлари йўқ бўлиб кетиш хавфига қарши курашишга қаратилган (фақат Австралия қитъасида яшайдиганлари). Тахминларга кўра, ҳар куни Австралияда ёввойи мушуклар 1 миллиондан ортиқ қуш ва 1,7 миллион судралиб юрувчини ўлдиради, дея аниқлик киритди мамлакатнинг Атроф-муҳит ва энергетика вазирлиги вакили илмий тадқиқотларга таянган ҳолда.

Австралиянинг Квинсленд штатида ёввойи мушук скальпи (сочлари билан шилиниб олинган бош териси) учун 10 доллар миқдорида пул таклиф қилинади. PETA ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти бу амалиётни шафқатсиз, деб атади. Эколог Том Доэрти фикрича, мамлакат бўйлаб ёввойи мушукларнинг ҳақиқий популяциясини аниқлашнинг ишончли усули йўқ. Шунингдек, у ёввойи мушукларни қирғин қилиш қушлар ва сутэмизувчиларни ҳимоя қилишда ёрдам беришига шубҳа билдирди.

Мавзуга оид