Ўзбекистонга инглиз ҳуқуқи керакми?
Халқаро ҳуқуқ ва бизнесда кенг қўлланиладиган инглиз ҳуқуқи (English law) деган тушунча мавжуд. У бир неча давлатлар ҳуқуқ тизимининг энг афзал жиҳатларини ўзида жамлаган ҳуқуқ мажмуаси бўлиб, қўшма корхоналар тузиш, инвестиция киритишда ундан кўп фойдаланилади. Инвесторларни жалб қилишни мақсад қилган Ўзбекистонга инлиз ҳуқуқи керакми? Tashkent Law Spring халқаро юридик форуми дастуридан жой олган «Инвесторлар инглиз ҳуқуқини афзал кўрадими?» муҳокама сессиясида шу хусусида сўз борди.
Қозоғистон Халқаро арбитраж маркази раҳбари Кристофер Кемпбелл-Холт инглиз ҳуқуқ тизимининг қулайликлари хусусида маълумот берди.
─ Инглиз ҳуқуқи бир неча давлатлар ҳуқуқий тизимининг энг яхши томонларини жамлаб, бизнес соҳаси вакиллари учун ўта қулай форматга келган. Эгилувчанлик, шаффофлик, башорат қила олиш, ва энг муҳими, тезлик бу тизимнинг афзал жиҳатларидир. Қонунлар бизнес манфаатлари учун хизмат қилиши лозим, инглиз ҳуқуқи эса айни шу имкониятни беради.
Экспрет Ўзбекистон ҳам бизнес соҳасида айнан инглиз ҳуқуқини қўллаши кераклигини таъкидлади. «Қозоғистонда халқаро арбитраж марказини ташкил этишдан аввал Қатар тажрибасини, уларда инглиз ҳуқуқининг қўлланилишини ўргандик. Бизда ҳам бу тизим самарали натижа кўрсатди. Қозоғистон ваЎзбекистоннинг мақсадлари муштарак: сармоядорларни жалб қилиш, халқаро миқёсда бизнесни ривожлантириш. Шу боис Ўзбекистон ҳам шу йўлни танлаши фойдададн холи бўлмайди, деб ўйлайман», дейди у.
Халқаро эксперт Себастян Лоусон «Нега инглиз ҳуқуқи халқаро бизнесда кенг қўлланилади?» деган саволга жавоб берди.
─ Дунёдаги арбитраж марказларининг 40 фоизи айнан инглиз ҳуқуқи асосида иш юритиши бежизга эмас, албатта. У очиқ тизим, зиддиятларни самарали ҳал этиш имконини беради. Инглиз ҳуқуқини мен «бағрикенг» деб сифатлайман. Чунки унда сотувчи ҳам, харидор ҳам жабр кўрмайди. Ҳар иккисининг манфаатлари инобатга олинади. Бу ҳуқуқ тизимига кўра, шартнома аниқ ва лўнда тузилиши керак, абстракт тушунчалар унинг учун ёт.
Экспрет инглиз ҳуқуқидан фойдаланишда маҳаллий ўзига хосликларни ҳам назардан қочирмаслик кераклигини таъкидлади. «Бу тизим ҳаммага бирдек мос тушмаслиги ҳам мумкин. Инглиз ҳуқуқи тажрибасидан фойдаланишда, албатта, маҳаллий хусусиятларни инобатга олиш, уни ҳудудга инжинеринг қилиш талаб этилади. Ўзбекистонда ҳам бу ҳисобга олиниши керак», ─ дейди у.
Мавзуга оид
12:06 / 22.04.2021
«Tashkent Law Spring» II халқаро юридик форуми бошланди
10:38 / 08.02.2021
«Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро юридик форуми ўтказилади
23:42 / 26.04.2019
Халқаро эксперт: «Ўзбекистон ҳукумати ривожланган мамлакатлар тараққиёт йўлини таҳлил қилиши керак»
14:47 / 25.04.2019