“Tashkent Law Spring” биринчи халқаро юридик форумидан фарқли равишда форумнинг иккинчиси видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Форум суд ҳокимияти ва давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этишга қаратилади.
Форумда оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароит тақдим этилиши ҳамда юридик техникум ва олий юридик таълим муассасалари талабалари форумда онлайн тарзда иштирок этиши учун шароит яратиб берилиши назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, “Tashkent Law Spring” биринчи халқаро юридик форуми 25-26 апрел кунлари Тошкент шаҳридаги “UzExpo” кўргазмалар маркази биносида бўлиб ўтган эди. 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли ўтказилмади.















