Аввал ва кейин: кундалик маҳсулотлар ҳамда буюмлар қандай қилиб чиқиндига айланмоқда ва сайёрани ифлослантирмоқда?
Дастлаб реклама пайдо бўлади, унда турли буюм ва маҳсулотлар чиройли, ўзига жалб этувчи ва жудаям зарурдек бўлиб кўринади. Ундан кейин эса биз мазкур нарсаларни сотиб оламиз.
Муайян вақт давомида харидимиздан завқланамиз. Бироқ буларнинг бари ўзининг салбий жиҳатларига эга. Катта ёки у қадар кўп бўлмаган маблағ эвазига қўлга киритилган нарсаларнинг бари эртами-кечми чиқиндига айланиб, сайёрамизнинг устига ортиқча юк бўлади ёки Тинч океанига бориб тушади. Словакиянинг Ekoista эколойиҳаси иштирокчилари ўрмонлардан бирини чиқиндилардан тозалаш вақтида у ерда топилган барча нарсаларни суратга олишди ва ундан сўнг «аввал» ва «кейин» услубидаги тасвирлар тўпламини яратишди. У ҳар бир инсонни ақл билан истеъмол қилиш, чиқиндиларга тўғри муносабатда бўлиш ва атрофимиздаги нозик оламга ғамхўрлик кўрсатиш лозимлиги ҳақида фикр юритишга мажбур қилади.
Мавзуга оид
14:38 / 30.10.2024
Италияда фаррош аёл 50 минг евролик пул ва тақинчоқлар солинган эски тўшакни чиқиндига ташлаб юборди
11:46 / 30.10.2024
1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйиладими?
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
14:50 / 25.10.2024