Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нарухито Япониянинг янги императори бўлди
Фото: Kyodo / Reuters
Япония валиаҳд шаҳзодаси Нарухито мамлакат императори ваколатини бажаришга киришди. Парламент томонидан қабул қилинган қонунга кўра, бу унинг отаси, эндиликда собиқ император Акихито тахтдан воз кечгандан кейин Токио вақти билан 1 май соат 00:00да юз берди. Шу билан бир вақтда Японияда Рэйва даврининг илк йили бошланди. Бу тизим Японияда халқаро йил ҳисоби билан бир қаторда қўлланади.
30 апрелда Токиода 85 ёшли Акихитонинг тахтдан воз кечиши билан боғлиқ хусусий ва расмий маросимлар бўлиб ўтди. Собиқ император “дзёко” – фахрий император унвонини олди.
1 май эрталаб Токио марказидаги император саройида 59 ёшли Нарухитонинг тахтга ўтириши маросими бўлиб ўтади. Унда янги императорнинг рафиқаси Масако, император оиласи аъзолари, бош вазир Синдзо Абэ, вазирлар, олий суд судьялари, парламент раҳбарияти, маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирок этишади. Бироқ маросимда собиқ император ва унинг рафиқаси иштирок этишмайди.
Янги императорга унинг ваколати рамзлари – давлат ва император муҳрлари, қилич, қимматбаҳо тош ва металл кўзгу топширилади.
Сўнгра Нарухито янги монарх сифатида миллатга илк мурожаати билан юзланади.
Нарухито Япониянинг Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги капитуляциясидан кейин туғилган илк япон монархи бўлади. У Токиодаги нуфузли “Гакусюин” университети ва Оксфордни тамомлаган. Янги императорнинг рафиқаси 55 ёшли Масако Япониядаги таниқли дипломатнинг қизи бўлиб, Токио университети ва Гарвардни тамомлаган. Янги император жуфтлигининг Айко исмли 18 ёшли бир қиз фарзанди бор.
Мавзуга оид
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
22:25 / 24.03.2026
Японлар ўз уйида қандай қилиб мукаммал озодаликни сақлайди?
22:15 / 24.03.2026
Олимлар Ойда улкан энергия камарини қурмоқчи – бу инсониятни энергия билан таъминлайди
12:24 / 24.03.2026