Жамият | 14:38 / 02.05.2019
39474
1 дақиқада ўқилади

ИИББ: 23-меҳрибонлик уйидаги ҳодиса бўйича жиноий иш очилди

Фото: KUN.UZ

Интернетда «Елена Полянская» номи остидаги фойдаланувчи Юнусобод туманидаги 23-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси 15 ёшли Р.С.га тан жароҳатлари етказилгани ҳақида маълумот эълон қилди, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ.

ИИББ маълум қилишича, шу йилнинг 30 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси («Қийнаш») 2-қисми «а» банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. 7 апрель куни иш Юнусобод туман ИИБга кейинги тергов ўтказиш учун юборилган. Тергов давом этмоқда. 

Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, болада ҳақиқатдан ҳам енгил тан жароҳатлари аниқланган. Меҳрибонлик уйининг тарбиячиларидан бири тан жароҳатлари етказишда гумон қилинмоқда.

Ҳозирги вақтда ўсмир Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида профессионал психологлар ҳамда тарбиячилар кузатуви остида, дейилади хабарда.

Мавзуга оид