Қозоғистон президентининг ортиқча вазни ва кекса ёшини Photoshop ёрдамида яширишга уринилмоқда – ОАВ
Қозоғистонда президент вазифасини бажарувчи Қосим-Жомарт Тоқаевни Photoshop дастури ёрдамида ёш ва ғайратли қилиб кўрсатишга уринилмоқда. Ваҳоланки, Тоқаев 66 ёшда ва ортиқча вазнга эга, деб хабар берди “Версия Инфо” нашри.
Таъкидланишича, Қозоғистон президентининг расмий сайтида Тоқаевнинг “яхшиланган” суратлари жойлаштирилмоқда. Бироқ уларда президентнинг териси ғайритабиий силлиқлиги, текис ва бир дона ажинсизлиги яққол кўзга ташланади. Унинг ёшидаги одам учун бундай ташқи кўриниш жуда кам учрайдиган ҳолатдир ва жарроҳлик аралашувисиз бунинг иложи йўқ. Вақтинчалик президентнинг имижмейкерлари жарроҳликка бормаслик учун Photoshop’дан фойдаланишга қарор қилишган кўринади.
Тоқаевнинг маҳаллий ОАВ ва расмий манбаларда эълон қилинган аксарият суратларида унинг юзи дастурдаги “ёйиш” (Blur) инструменти ёрдамида наридан-бери ретуш қилинганини пайқаш мумкин.
Шунингдек, Photoshop’да Тоқаевнинг бақбақаси “олиб ташланиб”, унга ориқроқ кўриниш берилган.
Баъзи тахминларга кўра, Қозоғистон ҳукумати Тоқаев ёшроқ ва мамлакатни бошқаришга қодир шахсдек кўриниши учун унинг камчиликлари ва ёшини ниқоблашга ҳаракат қилмоқда.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024