Жамият | 12:08 / 03.05.2019
2254
2 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти Сўх туманида электр энергияси таъминоти янада такомиллаштирилмоқда

Фарғона вилоятининг Сўх тумани анклав ҳудуд ҳисобланади. Тоғли туманда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси таъминоти билан таъминлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Истеъмолчилар ва ишчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, қулайлик яратиш учун   Сўх туман электр таъминоти корхона биноси мукаммал таъмирланиб, замонавий техника воситалари билан таъминланди.  

Туманда ўтган 2018 йили 11,74 км юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари ва 8 дона трансформатор пункти қурилиб фойдаланишга топширилган эди. Жорий йил ҳудудда “Паст кучланишли тармоқларни модернизация ва реконструкция қилиш” Дастури доирасида жами 48,1 км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ишга тушиб, 15 дона трансформатор пунктида янги қурилиш ва реконструкция ишларини бажариш режалаштирилган. Бу мақсад учун сарфланадиган маблағ 4,2 млрд. сўмни ташкил этади.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида 13,7 км узунликда паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 4 дона трансформатор пунктларида модернизация, реконструкция қилиш ва янги қурилиш ишлари ҳамда 9.4 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 10 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирланади.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан туманда истеъмолчиларнинг электр энергия таъминотини янада яхшилаш учун 12,6 км электр узатиш тармоқлари, 12 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид