Жамият | 19:49 / 03.05.2019
11861
5 дақиқада ўқилади

Камёб касалликка учраган Асадбек учун онаси ва муаллимаси ёрдам сўрамоқда

Оналик. Бу сўзнинг замирида ўзгача бахт ва қувонч бўлганидек, ўзига яраша масъулиятлари ҳам бор. Кечалари мижжа қоқмай фарзанди олдида гирдикапалак бўлувчи бу хилқат вакилалари жигарбанди хасталанса ўзларини қаёққа уришни билмай қолади. Шундай синовларни бошидан ўтказаётган фарғоналик аёл ўғлининг оғир хасталиги сабаб ёрдам сўраб мурожаат этди. Биз ушбу оила билан суҳбатлашдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

“2014 йил. Ўғлим кўчада ўйнаётган пайтда йиқилиб, тишини синдириб олган. Ишдан келганимизда унинг ҳамма жойи қон эди. Кўп қон йўқотганди. Уни тезда тиш шифокорига олиб бордик. Шифокорлар бир ҳафта қатнашимиз кераклигини айтди. Муолажаларда ўғлимнинг аҳволи бироз яхшиланди. Аммо маълум муддат ўтгандан сўнг, қон кетиши яна қайталанди. Кўп марта қатнадик. 4 йил юрдик. Бир сафарги муолажа вақтида шифокорлар ўғлимнинг тишини олиб ташлашганда жуда кўп қон йўқотди. Кундузи тушлик вақтидан ярим тунгача қон кетиши тўхтамади. Шифохонага олиб бордик. Қон тўхтатадиган уколлар қилишгандан сўнг, қон кетиши тўхтади. Тошкентга олиб борганимизда, “велебрант” касаллиги чиқди. Қонида маълум моддалар етишмас экан.

14 ёшгача дориларини вақтида олиб, ичиб юрса, яхши бўлиб кетар экан. Кейин секин-аста камайтириб борилар экан. Туркияда даволанса 150 миллион сўм пул кетади, дейишди.

Фарзандим жуда эсли-ҳушли йигит. Ишдан келсам олдимга югуриб келади. Опаларидан олдин чой узатади, меҳрибонлик қилади. Фарзандим билан не кунларни кўрмадик. Охирги марта Тошкентда борганимизда маблағ йўқлигидан кўчаларда қолиб кетдик. Амаллаб юрибмиз. Худога шукр, одамлар ёрдам бериб туришибди.

Хўжайиним заводда ишлайди. Ойлиги унчалик кўп эмас, кун кўришимиз шундан.

Ўғлимнинг муолажалари учун ёрдам сўраб туман ҳокимлигига кўп бор мурожаат қилдим, ҳоким қабулига ҳам кирдим. Ёшлар Иттифоқига ҳам борганман. Аммо бирор натижа чиқмаяпти. Эртага борамиз, индинга борамиздан бошқа гап йўқ.

Аввал ҳам 2 фарзандимдан ажраганман. Астағфируллоҳ, бунисини ҳам йўқотаманми, дея эзилиб кетаман. Бугун ёнимда, эртага-чи, деб қўрқаман”, дейди беморнинг онаси Муаттар Матмусаева.

Бемор Асадбекнинг ҳолатини ўрганиш давомида қизиқ бир вазиятга дуч келдик. Ўқувчисининг соғлиғини ўйлаб бемор йигитнинг ўқитувчиси қўнғироқ қилди. Муаллиманинг сўзларига кўра, Асадбек ҳозир уй таълимида бўлиб, зеҳни жуда ўткир йигит экан. Бунга биз дарсларни ўзлаштириши давомида ҳам гувоҳи бўлдик.

“Ўқувчим Хатамов Асадбек оғир-босиқ, кучли ақлга эга йигит. Ўзининг келажакдаги қарашлари ҳақида ёзган иншосидан жуда таъсирландим. Келажакда шифокор бўлиш баробарида ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бермоқчи. Бу ўқувчимнинг ҳам бошқалар қаторига қўшилишини хоҳлардим”, дейди Асадбекнинг устози Нафосат Азимова.

Оила ҳозирги кунда эҳсон амаллар билан уларга мадад бўлувчи инсонларга жуда муҳтож. Келинг, бу ёш, навқирон йигитнинг ҳаётини сақлаб қолишга сабабчи бўлайлик!

Асадбек шифо топиб, тенгдошлари қатори умр кечириши учун ҳаракат қилайлик.

Фарғона шаҳрининг чеккасидаги бир йигит ёрдамимизга илҳақ бўлиб кутмоқда.

Хатамова Юлдуз (онаси) номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0417 2460 5374 (Агробанк)

МФО: 00495

ИНН: 200152984

Нақд пул топширганда: 23116000100000495001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда:

23118000000000495001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити:

23120000600000495001

Телефон рақами: (93) 645-41-15

Баҳодир Аҳмедов


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Баҳодир Аҳмедов
Тайёрлаган Баҳодир Аҳмедов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид