«Вақф» хайрия жамоат фонди уйини сел олган одамларга ёрдам кўрсатди
«Вақф» хайрия жамоат фонди апрель ойида республиканинг турли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар натижасида юзага келган талофат оқибатларини бартараф этиш мақсадида аҳолига ёрдам кўрсатмоқда.
Фонд матбуот хизмати хабар беришича, 28 апрель куни «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов Қашқадарё вилояти Қамаши тумани, Қизил кўл қишлоғида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан учрашган.
«Мазкур қишлоқда истиқомат қилувчи Раҳимов Собир ҳамда Норчаева Ирода табиий офатдан энг кўп зарар кўрган. Жумладан, ёғингарчилик натижасида улар ўзлари яшаб турган уйларидан буткул айрилган эди», дейилади хабарда.
«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан талофат оқибатларини бартараф этиш мақсадида турли ташкилотларнинг кўмаги билан жабрланувчиларга қисқа муддат ичида янги тураржойлар қуриб берилган.
Мавзуга оид
19:10 / 01.06.2022
Фоторепортаж: «Вақф» фонди 60 дан ортиқ болаларнинг хатна тўйини ўтказиб берди
20:22 / 17.11.2021
Сардоба сув тошқинида вайрон бўлган масжид қайта қурилди
14:53 / 10.11.2021
«Вақф» фонди 4 йилда масжидлар қурилиши, таъминоти ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 75 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирди
09:17 / 07.11.2021