20:20 / 05.05.2019
8372

Ҳиндистонда “Фани” циклони 33 кишининг умрига зомин бўлди

Фото: AFP

3 май куни Ҳиндистоннинг Одиша штатига ёпирилган “Фани” циклони оқибатида 33 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 300 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

Ҳиндистон ҳукумати довул оқибатларини бартараф этишни бошлаб юборди. Тиклаш ишлари штатнинг 10 мингга яқин қишлоғи ва 52 та шаҳар туманларида олиб борилмоқда, уларда 60 минг кўнгилли иштирок этмоқда. 

Ҳиндистонда аввалроқ циклон сабабли бир миллиондан кўпроқ одам эвакуация қилинган. Одамлар соҳилбўйидан узоқроқдаги вақтинчалик лагерларда жойлаштирилган.  

Шунингдек, циклон 5 май куни Бангладешга ёпирилган. Бу ерда ёмон об-ҳаво сабабли 12 киши ҳалок бўлган, улардан 6 нафари чақмоқ уришидан кўз юмган. 36 та қишлоқ сув остида қолган, 2 мингдан кўпроқ уй вайрон бўлган.

Top