Дэвид Бекхэм ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм машина бошқариш вақтида телефонда гаплашгани учун ярим йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди. Бу ҳақда Sky News нашри хабар берди.
Воқеа Лондонда 2018 йил ноябрь охирида юз берган. Ўткинчи одам собиқ футболчининг Bentley машинасини бошқара туриб телефонда гаплашаётганини суратга олиб, суратларни полицияга топширган. Прокурор Мэттью Спратнинг тушунтиришича, Бекхэм машинани секин ҳайдаётган бўлган, бироқ смартфонига чалғиб, йўлдан кўзини узган. Бу эса қонунбузарлик ҳисобланади.
Шу тариқа Бекхэм аввал тезликни оширгани учун олган 6 жарима балига яна қўшимча 6 балл олган. Британияда 12 ёки ундан кўпроқ жарима бали олган ҳайдовчи ўз гувоҳномасидан маҳрум этилади.
Шунингдек, собиқ футболчига 750 фунт стерлинглик жарима ҳамда 175 фунт стерлинг қўшимча харажатларни, жами 1200 фунт стерлинг тўлаб бериш мажбурияти юкланган.
Бекхэм футболчилик фаолиятини 2013 йилда якунлаган. У ўз вақтида “Манчестер Юнайтед”, “Реал”, ПСЖ, “Милан” ва “Лос-Анжелес Гэлакси” клубларида тўп сурган. Англия, Франция, Испания чемпионатларида ҳамда Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган.
Мавзуга оид
21:59 / 31.10.2024
Тошкентда «права» олиш учун имтиҳон нархи ошгани рад этилди
09:57 / 18.08.2024
Хоразм ва Жиззахда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
11:40 / 02.07.2024
Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди
21:48 / 04.06.2024