Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қатағон қурбонлари хотирланди
9 май куни Тошкентда бир гуруҳ ўзбек зиёлилари ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Мангу Туркистон» номли зиёрат маросимларини ўтказишди.
Тадбир қатнашчилари истиқлол қаҳрамонлари, илғор ғоялар ва эркинлик тарғиботчилари, истиқлол, тараққиёт, эркинлик, имон, тилга ҳурмат рамзи бўлмиш Алихонтўра Соғуний ҳазратлари ва советлар тузуми даврида Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган Миртемир Мирабдуллаев қабрларини, шунингдек, жадидлар ғоялари орқали ўзбеклар номини, тилини ва маданиятини жаҳон маданиятига қўшган Абдулла Қодирийнинг рамзий мозорини зиёрат этишди.
Тадбир иштирокчилари совет тузуми томонидан қатағон қилинган жадид зиёлиларининг портретларини кўтариб, уларни хотирлашди.


Кўкча ва Камолон қабристонларида марҳумларнинг ҳақига Қуръони карим тиловат қилиниб, улар амалга оширган хайрли ишлар ёдга олинди.
Шунингдек, шу куни Тошкент шаҳридаги «Биродарлик қабристони»да қатағон қурбонлари хотирланиб кичик акция ҳам ташкил этилган.

Мавзуга оид
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
17:37 / 08.05.2026
Президент Хотира кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди, фахрийлар ҳолидан хабар олди
20:14 / 06.05.2026
Олий суд совет даври қатағон қурбонларидан 161 нафарини оқлади
14:58 / 14.07.2025