Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким шубҳали нарсалардан сақланса, ўз дини ва шаънини сақлаган бўлади
“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Тақво ва ихлос”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни “Мирзо Юсуф” жоме масжиди имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий шарҳлаб берди.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Нўъмон ибн Башир (р.а) ривоят қиладилар:
“Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Ҳалол ҳам, ҳаром ҳам очиқ ойдин. Аммо булардан ташқари, кўпчилик билмайдиган шубҳали нарсалар ҳам бор. Ҳалол ва ҳаромнинг орасида. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, ўз дини ва шаънини сақлаган бўлади. Ким шубҳали ишларни қилса, ҳаромга яқинлашади. (Гўёки, бир экинзорнинг атрофида мол боққан одам, ўша экинзорга тушиб кетиш хавфида доим бўлади). Ҳар бир подшоҳнинг ўз чегараси бўлди. Аллоҳнинг чегараси ҳаром қилинган ишлардир. Огоҳ бўлинглар! Одам танасида бир парча эт бор. Агар у тузалса, бутун аъзолар соғлом бўлади. Агар ўша бир парча эт бузуқ, фосиқ бўлса, бутун аъзолар бузилади. У бир парча эт – қалбдир”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.
Дарҳақиқат, Ислом умматига Қуръони карим, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатлари орқали ҳалол ва ҳаром нарсаларнинг фарқи баён қилиб берилган. Фақатгина ҳалол ва ҳаром орасида кўпчилик одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бўлади. Кўринишидан гўё ҳалолга ўхшайди, ичкарига кириб борилса, ҳаромлиги ойдин бўлади. Ёки баъзан тескариси ҳам бўлиб қолиши мумкин. Ана шу шубҳали нарсаларни одамларга ажратиб берадиганлар, аҳли илмлар бўлади.
Кимда ким шубҳали нарсаларни қилса, улардан йироқлашмаса, ўзининг дини ва шаънини ерга урган бўлади. Чунки шубҳали нарсаларни қилган одам ҳаромга яқинлашган бўлади. Шаънини ерга уриш қандай бўлади? Шубҳали нарсалардан тийилмайдиган одам бошқаларда ҳам шубҳа уйғотади.
Инсондаги барча аъзоларнинг ўз вазифаси бор. Аммо уларнинг барчаси қалбга бўйсунади. Араб тилида юрак ҳам қалб дейилади. Иймон жойлашган жой ҳам қалб деб аталади. Агар қалбда кир бўлмаса, у Аллоҳ ҳозир бўладиган жой бўлади. Ўша қалб покиза, соғлом, иймонли бўлса, бутун аъзолар унга бўйсунади.
Мавзуга оид
22:39 / 11.06.2019
Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини яширади
18:51 / 10.06.2019
Мусулмон ўз биродарига зулм қилмайди, уни хорламайди ва ёлғон сўзламайди
19:11 / 08.06.2019
“Кун ҳадиси”: “Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин...”
18:54 / 06.06.2019