Спорт | 21:06 / 13.05.2019
25292
1 дақиқада ўқилади

Дзюдочи телефон сабабли мағлуб бўлди (видео)

Бокуда дзюдо бўйича “Катта дубулға” босқичида антиқа ҳолат юз берди. Жанглардан бирида татамига португалиялик дзюдочи Анри Эгутидзенинг кимониси ичидаги мобил телефони тушиб кетган.

Эгутидзенинг рақиби ва ҳакам бу ҳолатга дарҳол эътибор қаратишган ва жанг тўхтатилган. Натижада португалиялик спортчига хансоку-маки, яъни техник мағлубият берилган. Дзюдо қоидаларига кўра, татамига ёт буюмлар олиб чиқиш тақиқланади.

Эгутидзе Малага ва Мадридда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати ғолиби ҳисобланади, Гран-прининг Марокашдаги босқичида 3-ўринни эгаллаган.

Мавзуга оид