Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко мобил телефонсиз қандай яшаш мумкинлигини айтди
Беларус раҳбари шаҳар телефонидан фойдаланиш афзал эканини тушунтирди.
Фото: Getty images
Беларус президенти Александр Лукашенко Минскда 2026-2030 йилларга мўлжалланган Беларусни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини такомиллаштириш бўйича йиғилишда мобил телефонларга бўлган муносабати ҳақида гапириб, фуқароларни гаджетларга камроқ қарам бўлишга чақирди.
«Шу телефонлар учун шунчалик қайғуряпмизми? Яхшиси, уларни ўзингиз билан олиб юрманг. Ишлатманг. Минг марта айтганман. Менда мобил телефон йўқ, лекин мен яшаяпман!», деди у.
Шунингдек, Лукашенко шаҳар телефонидан фойдаланишнинг афзалликларини тушунтирди. Унинг фикрича, мобил алоқа хуфёна тингловдан ҳимояланмаган, шунинг учун оддий стационар телефондан бутунлай воз кечмаслик керак, айниқса амалдорлар.
«АҚШ ёки Канада серверларида суҳбатингиз бўлмайди», деди у.
Президент рақамлаштириш ҳар доим ҳам хавфсиз эмаслигини таъкидлади.
«Ҳамма нарсани рақамлаштиришга ҳожат йўқ, баъзи маълумотларни қоғозда сақлаган маъқул. Бунда одамлар шахсий маълумотлар ҳақида ҳаддан ташқари қайғуришига ҳожат қолмайди», деди у.
Маълумот учун, давлат раҳбарларининг мобил телефонлардан фойдаланиши камдан-кам ҳолларда тасдиқланган. Одатда улар гаджетлардан фойдаланмайди ёки давлат криптотармоқлари ва шифрланган алоқа каналларига уланган махсус, ўта ҳимояланган қурилмаларни ишлатади.
Оддий мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар ва иловалар улар учун тақиқ остида, чунки уларни хуфёна тинглаш ёки бузиш хавфи жуда юқори. Ижтимоий тармоқларни президентнинг ўзи эмас, матбуот хизмати юритади.
Мавзуга оид
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
21:48 / 12.05.2026
Лукашенко армияни урушга тайёрлаш учун қўшинларнинг «мақсадли сафарбарлиги»ни эълон қилди
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
09:06 / 02.04.2026