Жаҳон | 20:46 / 13.05.2019
6164
2 дақиқада ўқилади

Интерполнинг собиқ президенти рафиқаси Францияда бошпана олди 

Фото: Meng Hongwei / AP

Франция ҳукумати Хитойда 2018 йил сентябрда ҳибсга олинган, Интерполнинг собиқ президенти Мэн Хунвэйнинг рафиқаси Грейс Мэнга қочқин мақомини берди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. 

“Агар Франция менга бошпана бермаганда, мени аллақачон ўлдириб юборган бўлишарди”, деб айтган Грейс Мэн. Аёлнинг таъкидлашича, Франция ҳукуматининг ушбу қарори унинг “иккинчи ҳаёти” бошланишини англатади. Грейс Мэн қочқин мақомини олиш ҳақидаги аризани 2018 йил ноябрда топширган.

Мэн Хунвэй 2018 йил 28 сентябрда Хитойга таътил ўтказгани жўнаб кетган ва шундан кейин анча вақт алоқага чиқмаган. Унинг рафиқаси эридан хавотирланиб, унинг йўқолиб қолгани ҳақида Франция мутасадди идораларига хабар берган. 

2018 йил 7 октябрда Хитой маъмурияти 64 ёшли Мэн Хунвэй қонунбузарлик содир этиш гумони билан ушланганини, Хитой жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги эса у порахўрлик ва бошқа жиноятларда гумон қилинаётганини маълум қилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид