Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленскийга 32 долларлик жарима солинди
Фото: РИА Новости
Киевнинг Оболон суди Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийни президент сайловлари вақтида ноқонуний ташвиқот қилишда айбдор деб топиб, унга 850 гривен (32,4 доллар) миқдорида жарима солди.
Зеленскийнинг ўзи суд йиғилишига кела олмаган, шу сабабли унинг адвокатлари ишни усиз кўриб чиқишни сўрашган. Адвокатлар Зеленский айбини тан олаётганига эътибор қаратишган. Натижада суд бўлғуси президентга 850 гривенлик жарима солган.
Зеленский Украина президенти сайловларининг 2-босқичида ўзининг сайлов бюллетенини оммага кўрсатган, бундай қилиш эса Украина қонунлари билан тақиқланган. У овоз бериш сирини бузишда айбланган.
Мавзуга оид
09:35
Украина Европани ракетадан ҳимоя тизими яратишга чақирмоқда
10:34 / 19.04.2026
Украина дронлари Россия нефт саноатига ҳужумларни давом эттирмоқда
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
09:15 / 18.04.2026