Жамият | 18:54 / 14.05.2019
12299
2 дақиқада ўқилади

Кун ҳадиси: Инсон мажбурлаб қилдирилган иши учун гуноҳкор ҳисобланмайди

“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Тоқатга кўра жавобгарлик”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Ўзбекистон мусулмонлар идораси фатво бўлими мудири Ҳомиджон Ишматбеков шарҳлаб берди.

Видео: YouTube

Видео: Mover (tas-ix)

Ибн Аббосдан (р.а) ривоят қилинади:

“Пайғамбаримиз алайҳиссалоту васаллам ривоят қилдилар: “Аллоҳ таоло менинг умматимдан хато қилган ишларини, эсдан чиқариб қилган ишларини ва мажбурлаб қилдирилган ишларининг гуноҳини кечирди”.

Ҳадиснинг маъносидан кўриняптики, инсон тоқати етмаган ишларга динимизда таклиф қилинмайди. Яъни, жавобгар саналмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда дейди: “Аллоҳ таоло бир нафсга унинг тоқати етмайдиган нарсани ҳеч қачон таклиф қилмайди”. 

Динимиз – енгил, машаққати йўқ, олийжаноб ва мўътадил дин. Банда бир ишни билмасдан, хато қилиб қўяди. Ўзича уни тўғри деб билади, лекин аслида, у иш хато бўлади. Мана шу ишнинг гуноҳига банда жавобгар бўлмас экан. Иккинчиси, эсдан чиқариб қўйилган иш. Зиммасидан мажбурияти бордир ёки фарз амалларни қилиш керакдир, лекин қасддан эмас, унутувчилик кайфияти устун келиб, қиладиган ишини эсидан чиқариб қўйди. Мана бу ҳолатда ҳам у гуноҳкор ҳисобланмайди. Учинчиси эса, мажбурлаб қилдирилган иш. Яъни, инсоннинг ўзи қилишни истамади, аммо у мажбурланди, унга таҳдид бўлди, у ўзининг жони, моли муҳофазаси учун мажбуран гуноҳ иш қилса, Аллоҳ уни гуноҳкор ҳисобламас экан.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид