Пластик ҳар йили миллионга яқин одамнинг умрига зомин бўлиши маълум қилинди
Таниқли бошловчи ва табиатшунос Дэвид Аттенборонинг таъкидлашича, пластик билан ифлосланиш кўлами ортиши ҳар йили миллионгача одамнинг умрига зомин бўлмоқда ҳамда атроф-муҳитга вайронкор таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
Пластикдан ифлосланишнинг таъсири ҳақидаги докладда ривожланаётган давлатларда яхши бошқарилмайдиган чиқинди билан боғлиқ касалликлар ва бахтсиз ҳодисалардан ҳар йили 400 мингдан миллионгача киши ўлиши ҳужжатлаштирилган.
Аттенборонинг айтишича, пластик океанларга зарар етказади, ундан ифлосланиш эффекти эса “узоқ вақтдан бери эътиборсиз қолдирилган фалокатдир”.
Маълумотларга кўра, ривожланаётган давлатларда ҳар 30 сонияда атроф-муҳитнинг пластикдан ифлосланишидан бир киши вафот этади. Бу зарарли таъсирдан биринчи навбатда чиқиндихоналар яқинида яшовчи одамлар жабр кўради. Бундай “қўшничилик”нинг оқибатлари саратон, безгак, ичбуруғ ҳисобланади.
Доклад муаллифлари дунёнинг етакчи компаниялари, жумладан Coca-Cola, Nestlé, PepsiCо’ни ривожланаётган давлатларда пластик миқдорини 2 маротаба камайтиришга чақирмоқдалар.
Мавзуга оид
18:19 / 18.10.2024
Олимлар биопластик океанда қоғоздан ҳам тезроқ парчаланишини аниқлади
12:30 / 09.10.2024
Пластик идишлардаги сув водопровод сувидан хавфлироқ — тадқиқот
16:30 / 04.10.2024
Ўйинчоқлар ва идишлардаги қора пластик саратонга олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:54 / 19.09.2024