Жаҳон | 23:46 / 14.05.2019
9124
2 дақиқада ўқилади

Словакия президенти 3 та маоши миқдоридаги жаримага тортилди

Фото: focus.ua

Словакия миллий кенгашининг (парламент) давлат лавозимларида манфаатлар ихтилофини истисно қилиш қўмитаси Словакиянинг амалдаги президенти, миллионер Андрей Кискага унинг 3 та маоши миқдорида жарима солди. Бунга Кисканинг 2014 йилги сайловолди кампаниясини унга тегишли KTAG компанияси маблағларидан молиялаштирганини яширгани сабаб бўлган. 

Президентлик ваколатлари бир ойдан кейин якунланадиган Киска 39 минг евро миқдорида жарима тўлашига тўғри келади, чунки Словакия президентининг маоши 13 минг еврони ташкил қилади. 

Амалдаги президент парламент қўмитасининг бу қарорига эътироз билдирган ва уни “сиёси  й рақиблари қилмиши” деб атаган. У ушбу масалани конституциявий судга олиб чиқмоқчи. Уни бу масалада парламентдаги мухолифат партиялари депутатлари қўллаб-қувватлашмоқда. 

Киска сиёсатга катта бизнесдан келган. У 2014 йил 15 июнда президент лавозимини бажара бошлаган ва ўша ондаёқ маош олишдан бош тортиб, уларни ночор оилаларга ўтказа бошлаган. Яна бир ойдан кейин Киска ўз лавозимини мартда ўтган президент сайловларида ғолиб бўлган адвокат Зузана Чапутовага бўшатиб беради.

Мавзуга оид