10:10 / 15.05.2019
10771

Андижон туманида замонавий кўринишдаги давлат хизматлари маркази иш бошлайди

Андижон вилоятининг Андижон туманида Адлия вазирлиги, вилоят ва туман бюджети маблағлари эвазига замонавий архитектура, аҳолига хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар жам бўлган давлат хизматлари уйи очилиш арафасида.

Фуқароларга хизмат қилиш учун сўнги тайёргарлик ишлари олиб борилаётган марказга Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов келиб, яратилган шароитлар билан танишди.

Марказда электрон навбат тизими жорий этилган, фуқароларга юздан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Нотариал хизматлар, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш, паспортни расмийлаштириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва бошқалар шу ернинг ўзида амалга оширилади. 

Аҳоли учун барча қулайликлар яратилган марказда - болалар майдончаси, кафе, китоб жавонлари, бепул Wi-Fi ташкил этилган. Кутиш заллари, кафе ҳам улар хизматида.    

Марказга келиши учун имконияти бўлмаган чекка қишлоқ ва маҳаллаларда яшайдиган аҳоли учун махсус транспортларда жойларга чиққан ҳолда хизмат кўрсатилади.

Элмурод Эрматов, Андижон

Top