ИИВ «Файзобод» автодромини таъмирлашни режалаштирмоқда
Шу кунларда ижтимоий тармоқдаги гуруҳлардан бирида ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими («Файзобод») автодромидаги йўл қатлами ҳолати ҳақидаги масала кўтарилди.
ИИББ хабарига кўра, Миробод тумани, Файзобод кўчаси, 43-манзилида жойлашган ва Бектемир, Яшнобод ҳамда Шайхонтоҳур туманларига хизмат кўрсатувчи Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими биноси 1978 йили қурилган.
Бугунги кунда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган ушбу бино ва автодромни тўлиқ таъмирдан ўтказиш зарурати юзага келган.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти республика Ички ишлар вазирлигига ходимлар ва бўлажак ҳайдовчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида янги бино қурилиши ва автодромни таъмирдан ўтказишга маблағ ажратишни сўраб мурожаат қилди.
Мурожаат кўриб чиқилгунга қадар, вақтинчалик чора сифатида ЙҲХБ ходимлари томонидан ЙҲХБ «Файзобод» РЎ ва ИОБ машқ майдони ҳудудидаги йўл қатламини маълум қисмини таъмирдан ўтказиш чораси кўрилган.