Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фарзандларим менсиз улғаймасин…». Андижонлик ёш она операцияга ётади. Ёрдам жуда-жуда зарур
Хайрия учун мақола ёзиш жуда қийин. Сабаби, кўмакка муҳтож инсоннинг бор дарди, шароитини сўз ва видеотасвирлар билан ўқувчига етказа олмасликдан хавотирга тушасан.
Андижон шаҳри, Гулистон кўчасида яшовчи оғир бемор Маъмурахон Юлдашеванинг бугунги ҳолати билан танишиб ҳам шундай бўлди.
Видео: YouTube
Видео: Mover (tas-ix)
Аёлнинг уч нафар ҳали оқ-қорани англамаган, она меҳрига тўймаган фарзандлари бор. Энг каттаси Робияхон 11 ёшда. Кейинги фарзанди Муҳаммадали 10, кенжаси Муҳаммад Аюб эса эндигина 5 ёшга кирди.
Маъмурахон энг кичик фарзандига ҳомиладор бўлганида жуда кўп бетоб бўлади. Унга турли шифохоналардан даво излайдилар. Ташхис аниқ бўлмагани учун нафи бўлмайди. 2017 йил онкология касалхонасида мудҳиш ташхис қўйилади...
Ташхис: Меъда ости бези бош қисми ўсмаси. Ўсманинг жигар дарвозаси элементларига, ўт пуфагига, ўн икки бармоқли ичакка, йўғон ичак тутқичига ўсиб ўтиши билан боғлиқ оғир ҳолатлар. Бир сўз билан айтганда – ошқозон ости бези саратони.
2017 йили Тошкентдаги Республика онкология касалхонасида операция столига ётган Маъмурахон жарроҳлик туфайли даво топмайди. «Ўсмани тўла тозалай олишмади. Ўн икки бармоқли ичак ўрнига «стенд» қўя олишди, холос. Ҳозир ўша «стенд» билан яшаяпти», дейди унинг қайнонаси Мақсудахон она.

Маъмурахоннинг сўзларини эса эътиборсиз тинглашнинг иложи йўқ эди...
Унинг кўзда ёш, дилда ўкинч билан «Ўзбекистондан даъво топмагач, Ҳиндистон шифокорларидан умидландик. Улар ташхис ва анализлар билан танишиб, «Касаллик деярли охирги босқичга келиб қолибди. Агар ўсма жигарга ўтса, даволашнинг иложи қолмайди», дейишди. Ҳиндистонда операция қилиш 13-14 минг АҚШ долларига тушар экан. Уч нафар фарзандим бегона аёлнинг қўлида улғаймасин, улар учун яшашни истайман», деганларини тасвирга туширдик.
«Мен Маъмурахонни келин эмас, қизимдек кўрдим. Шунча йиллар бизга қизлик вазифасини бажариб келаётган эди. Уч нафар ширин-ширин фарзанди бор. Қарангки, тақдир синовига учрадик. Агар бирор танадаги аъзони беришим керак бўлганида болалари бахти учун берган бўлардим. Ҳар куни эзилиб, эзилиб яшаяпмиз. Бор умидимиз шароитимизни ҳис қилиб, келиним тузалиб кетишига кўмак берадиган эҳсонли кишилардан», дея зорланади Мақсудахон она.
Маъмурахоннинг турмуш ўртоғи Дилмуроджон ҳунарманд. Унинг топгани рўзғордан ортмайди. Оилани эса узоқ ҳинд юртида умидли операция кутиб турибди.
Оиланинг фарзандлари боғча ва мактабда экан. Сурат ва видеоларга унинг қайнонаси рухсат бергач, овсинининг фарзандлари билан бирга олдик.
Азиз ўқувчи. Дунёда ҳеч ким волидасиз улғаймасин... Уч норасида гўдакнинг онаси, борлиғи ва жон-у жаҳони бўлган фарзандлари учун яшашни истамоқда. Аввало, Яратгандан сўнг эса сизлардан Маъмурахон учун хайрия маблағларини йиғишга кўмак, эҳсон, ёрдам сўраймиз.
Ўйлаймизки, қутлуғ ва қалблар ўзгача яхшиликка йўғрилган кунларда мақсадимиз амалга ошади. Сизнинг эҳсонингиз уч нафар фарзанднинг онаси ҳаёти учун жуда-жуда зарур.
Эҳсонли кишилар ушбу мақоламизни беэътибор қолдирмайдилар, деган умиддамиз.
ЮЛДАШЕВА МАЪМУРАХОН НОМИГА ОЧИЛГАН ПЛАСТИК КАРТА:
Click/PayMe: 8600 0423 0335 7619 (Агробанк)
МФО: 00077
ИНН: 200242857
Нақд пул топширганда: 23116840300000077001
Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда:
23118000900000077500
Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити:
23120000900000077001
Телефон рақами: (90) 545-22-92
Элмурод Эрматов тайёрлади
Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!
Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.
Мавзуга оид
23:35 / 17.06.2026
“Қора қитъа”ни қутқармоқчи бўлган Райан — африкаликлар учун қудуқ қазиб берган 6 ёшли бола
13:48 / 18.08.2025
22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
22:14 / 14.08.2024
Янги Зеландияда 300 дан ортиқ оилага таркибида ўлимга олиб келувчи метамфетамин бўлган конфетлар тарқатилди
12:33 / 27.01.2023