Жамият | 18:52 / 17.05.2019
10236
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Бажарилса бизнинг шарт, ғўзага тегмайди гард! "IFODA" компанияси тавсия этади

Бугун мамлакат бўйлаб зироатчилик ўзининг масъулиятли палласига кирган: кимдир она заминга қадалган ризқ-рўзини турфа ҳашарот-у зараркунандадан ҳимоялаш қайғусида, яна кимдир ажриқ босган даласини бегона ўтлардан тозалай олмай, боши қотган бўлиши мумкин. Бунда деҳқон ва фермерларимизга “IFODA” савдо белгиси ўз кўмагини тавсия қилади.

Қуйида препаратларни уч турга бўлган ҳолда, яъни зараркунандалар ва ҳашаротлардан ҳимоялайдиган, бегона ўтларга қарши ҳамда бевосита ўсимликларнинг ўзига қувват берадиган турларини ажратган ҳолда, акарицид, инсектицид, гербицид ва стимулятор ҳақида маълумот беришни лозим топдик. Демак...

Кемирувчи ва сўрувчи зараркунандалардан тезда қутуламиз

1. Ўсимликхўр каналарга қарши қўлланиладиган самарали акарицидлардан бири – “AKARAGOLD”дир.

У ўн йиллар давомида дунёнинг 60 дан ортиқ давлатида – 40 дан ортиқ экин турларида қўлланилди ва каналарга қарши юқори самарали прeпарат, дея эътироф этилди. Боғ ва дала экинларида, айниқса, ғўзада – каналарнинг барча ҳаракатчан фазаларида, яъни улар личинка ҳолида бўлишидан тортиб, етилишигача бўлган даврида жуда юқори самара беради. Дарвоқе, ушбу препарат кўп турдаги ўсимликхўр каналарга самарали таъсир қилиши билан бирга, уни иссиқ ҳароратда ҳам қўллаш мумкин.

 

2. Иссиқ шароитда, тўғрироғи, ҳарорат 35 даражадан юқори бўлганда ҳам ўз таъсирини пасайтирмайдиган, атроф-муҳит ва фойдали ҳашаротларга кам зарарли ҳисобланган, боз устига, ғўза, помидор, боғ, ток ва сабзавот экинларида  зарар келтирувчи тангачақанотлиларга қарши юқори самарали воситалардан яна бири – “PROTEKT” инсектициди ҳисобланади.

Мазкур кимёвий восита экинларни фаол ўсув даврида, зараркунандалар ривожланишининг бошланғич фазасида қўлланилса, айниқса, юқори самара беради. Препаратни экин турларига қараб – 10-15 кун оралатиб, 2-3 марта қўллаш мумкин.

3. “SPIROMEKTIN” акарициди. Мазкур препарат ҳам ўсимликхўр каналарга қарши курашишда самарали таъсирга эга. Унинг таркибидаги фаол моддалар ўсимлик баргларига сингиб кира олиши сабабли, баргнинг орқа қисмига жойлашган каналар ва ғовакловчи ҳашаротлар личинкаларига ҳам қақшатқич таъсир кўрсатади.

Дарвоқе, ушбу акарицид ўз муддатларида ва сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирадиган зарарининг олдини олиш ҳисобига, бошқа майдонларга нисбатан 30 фоизгача қўшимча ҳосил олиш мумкин.

4. “ENTOVANT” инсектициди – кўсак қуртини йўқотишда тенги йўқ воситадир. Хавфлилик даражаси ўта кам, яъни III-синфга мансуб бўлган ушбу кимёвий восита ғўза тунлами (кўсак қурти), тут парвонаси, шингил барг ўрари ва олма мевахўрига қарши самарали инсектицид ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида – зараркунанда капалакларининг тухумлари ва уларнинг қуртлари билан баравар курашади, қуртларнинг ҳамма турдаги ва ёшдагиларига бирдек таъсир қилади.

Унинг яна бир ўзига хослиги – асалари, трихограмма, бракон, олтинкўз ва бошқа шу каби фойдали ҳашаротларга салбий таъсир кўрсатмаслигида.

Ҳосилга ҳосил қўшиш воситалари

1. Шундан кимёвий препаратлардан бири “ZELDEK EKSTRA” бўлиб, у ажриқ ва ғумайни йўқ қилишда энг самарали гербицид ҳисобланади.

Башарти Сиз – ғўза, лавлаги, пиёз, сабзи, помидор, картошка, нўхат, ерёнғоқ ва бошқа экинлар билан деҳқончилик қиламан десангиз, айнан ушбу восита – бир йиллик ва кўп йиллик бeгона ўтларга қарши юқори самара беради. Қўлланилиши оддий: ажриқ, ғумай, қорасули, тулкиқуйруқ, қоракурмак, итқўноқ, бeшбармоқ, мастак каби бегона ўт-ўланларга қарши, маданий экинлар гуллагунга қадар далага ёппасига пуркалади.

Ўзингиз ҳам гувоҳи бўлишингиз мумкинки, қўлланилгандан 5-10 кун ўтгач, бeгона ўтнинг ўсув нуқтаси – тўқ жигарранг, юқори барглари – қизғиш тусга кира бошлайди. 14-21 кун ичида, ҳаво ҳароратига қараб, гeрбициднинг таъсири яққол намоён бўлади – бошоқли бeгона ўтлар қурийди. Сиз эса катта бош оғриғидан халос бўласиз...

2. “ENTOJEAN” – ўсиш ва ривожланишни бошқарувчи кимёвий восита ҳисобланади. Мазкур препарат ғўза ғовлаб кетишининг олдини олади. Бунинг натижасида ғўзанинг пастки қисмида асосий кўсаклар пайдо бўлиб, улар эрта очилади ва юқори ҳосил олишга имкон яратилади. Дарвоқе, кимёвий восита ғўза ўсишини бошқариш учун – бир мавсумда 3 марта ишлатилади.

Препаратнинг афзаллиги жуда кўп. У:

  • ғўза илдизининг ривожланишини ва чуқур кетишини тезлаштиради;
  • ҳосилнинг пишиши сезиларли даражада тезлашади;
  • кўсак вазни ортиб, ҳосил сифати яхшиланади
  • тупроққа солинган азотли ҳамда фосфорли ўғитлар самарадорлигини оширади
  • ўсимликдаги бўғинлар оралиғини қисқартириб, озиқ моддаларнинг – шона, гул ва меваларга тўғри етиб боришини таъминлайди;
  • ғўза баргларини қалинлаштириб, зараркунанда ва касалликларга нисбатан чидамлилигини оширади;
  • ҳаво ҳарорати юқори бўлган ҳолатларда шона, гул ва кўсакларнинг тўкилиб кетишини олдини олади;
  • препарат ўз муддатида, сифатли қўлланилганда, ҳатто чеканка қилишга ҳам ҳожат қолмайди,

Борди-ю, Сизда мазкур кимёвий воситаларни қаердан харид қилиш, қолаверса, уларни қўллаш муддати, таъсир этиш механизмлари, бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири, иқтисодий самарадорлиги, тайёрлаш тартиби ва сарф-меъёри билан боғлиқ ҳамда бошқа қўшимча саволлар пайдо бўлса, қуйидаги боғланиш воситаларига мурожаат қилинг:

Телефон (сall-center): (+998 78) 147 05 00

Телеграм @ifodaagroconsulting

Унутманг, “IFODA” – биргаликда етиштирамиз.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид