21:53 / 17.05.2019
14697

Интернетда махсус хизматларнинг гумонланувчиларни “бесўнақай” таъқиб қилиши видеоси эълон қилинди 

Интернетда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг гумонланувчиларни “бесўнақай” таъқиб қилиши видеоси эълон қилинди.  

Воқеа юз бераётган шаҳар номаълум, бироқ видеони эълон қилган фойдаланувчининг таъкидлашича, видеода Росгвардия ходимлари тасвирланган.  

Видеода махсус хизматлар ходимлари “Газел” автомобилида пистирмада ўтиришгани ва бир эркак ортидан кузатув олиб боришаётганини кўриш мумкин. Эркак ёнига яна икки киши келади ва улар машинага ўтириб кетишаётганда, “Газел” уларнинг ёнига келиб, ундан махсус хизматлар ходимлари тушади. Бироқ гумонланувчилар қочишга муваффақ бўлишади.  

Росгвардия вакили Валерий Грибакиннинг маълум қилишича, ушбу видео “яхши саҳналаштирилган бадиий ролик бўлиб”, ундаги одамларнинг идорага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Унинг таъкидлашича, Росгвардия архивида бундай операциянинг исботлари топилмаган.

Top