Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кераксиз гап-сўзлардан юз ўгирганлар нажот топади
“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Бекорчи гап-сўзлардан воз кечиш”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими мудири Ҳомиджон Ишматбеков шарҳлаб берди.
Видео: Youtube
Абу Ҳурайра (р.а) ривоят қилдилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кишининг Исломининг гўзаллиги ўзига тааллуқли бўлмаган ишларни тарк қилишидадур”.
Яъни, мусулмон одам ўзига тааллуқли бўлмаган нарсалар билан машғул бўлмаслиги керак. Мусулмончиликнинг гўзал бўлишлиги ўзига керак бўлмаган, ўзига тааллуқли бўлмаган, на дини учун, на дунёси учун фойдасиз нарсаларни тарк қилишида ҳисобланади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда дунёда ҳам, охиратда ҳам нажот топувчи мўминларнинг сифатларини бирма бир баён қилиб берганида, жумладан, мана шу сифатни ҳам айтадики, “шундай мўминлар нажот топдиларки, қайсики, бекорчи, кераксиз гап-сўзлардан юз ўгирганлар”. Ҳақиқатан ҳам мўмин-мусулмон одам бу дунёсини ғанимат билиши керак. умримиз тез ўтиб кетадиган фурсат. Аллоҳ таоло бу дунёда ўзимиз учун, дунё ва охиратимиз учун керак бўлган фойдали ишлар билан машғул бўлишга чақирган.
Ана шу фурсатни ғанимат билмасдан, ундан фойдаланмасдан, ўзимиз учун керак бўлмаган, бизга алоқаси бўлмаган ишлар билан машғул бўлиб, умрни зое қилишимиз мусулмончиликни яхши йўлда эмаслигидан далолат бўлади. Айниқса, ҳозирги даврда биз кўп нарсаларга қизиқамиз. Аммо шу нарсалар ҳақида ўйлаб қарайдиган бўлсак, аксариси бизга тааллуқли эмас. На ундан бизга савоб бор, на дунёвий манфаат бор. Одамларнинг айбини, нуқсонини, уларнинг хатти-ҳаракатини кузатиб, уларга баҳо беришдан кўра, инсон ўзининг хатти-ҳаракатини тўғирласа, айб-у нуқсонларини ўнгласа, хатолар қилишдан ўзини сақласа, бу унинг учун жуда катта фойдадир.
Мавзуга оид
22:39 / 11.06.2019
Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини яширади
18:51 / 10.06.2019
Мусулмон ўз биродарига зулм қилмайди, уни хорламайди ва ёлғон сўзламайди
19:11 / 08.06.2019
“Кун ҳадиси”: “Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин...”
18:54 / 06.06.2019