Жамият | 09:56 / 18.05.2019
4162
1 дақиқада ўқилади

Зангиотада ёши улуғ аёлни чув туширган фирибгар қўлга олинди - ИИВ

Иллюстратив фото

2019 йил 16 май куни Тошкент вилоятининг ИИБга ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида яшовчи 25 ёшли Б.М. Зангиота туманида яшовчи 66 ёшли А.Т. исмли аёлга биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланишликни айтиб, алдов йўли билан унга тегишли бўлган уйни қонуний тарзда 32 000 АҚШ долларига сотган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.М. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид