Жаҳон | 12:40 / 19.05.2019
15318
2 дақиқада ўқилади

АҚШдан Зеленский инаугурациясига кимлар бориши маълум қилинди

Фото: Stepan Franko / EPA / ТАСС

Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийнинг 20 майдаги инаугурациясида АҚШдан 5 киши иштирок этади. АҚШ делегациясига энергетика вазири Рик Перри бошчилик қилади.

АҚШ делегацияси рўйхатини АҚШ давлат департаментининг Украина бўйича махсус вакили Курт Волкер твиттерда эълон қилган. У ҳам делегация таркибига киритилган.

Бундан ташқари, делегация таркибига АҚШнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Гордон Сондланд, АҚШ миллий хавфсизлик кенгашидаги Европа ишлари департаменти директори Александр Видман ҳамда АҚШнинг Украинадаги дипломатик миссияси раиси вазифасини бажарувчи Жозеф Пеннингтон кирган.

Украина ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Екатерина Зеленконинг маълум қилишича, инаугурация маросимида 5 та давлат: Латвия, Литва, Эстония, Грузия ва Венгрия президентлари, Канада мудофаа вазири, Франциянинг Европа масалалари бўйича вазири, Польша ташқи ишлар вазири, Туркия вице-президенти, Молдова бош вазири, Озарбойжон парламенти раиси, Беларусь, Руминия, Болгария ва Словакия бош вазирлари ўринбосарлари келишлари кутилмоқда.  

Мавзуга оид