Ҳиндистонда бир ойдан кўпроқ давом этган парламент сайловлари ўз ниҳоясига етди
Ҳиндистонда 19 май куни 11 апрелда бошланган умумий парламент сайловларининг якунловчи 7-босқичи бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, сайловларнинг охирги босқичи Бихар, Жаркханд, Ғарбий Бенгалия, Мадхя-Прадеш, Панжоб, Уттар-Прадеш, Химачал-Прадеш ва иттифоқдош ҳудуд – Чандигархда бўлиб ўтган.
Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 7да бошланиб, 18да якунланган.
Умумий ҳисобда сайловлар барча 29 штат ва 7 та иттифоқдош ҳудудда 7 та босқичда: 11, 18, 23 ва 29 апрель кунлари ҳамда 6, 12, 19 май кунлари бўлиб ўтган. Сайловлар натижалари 23 май куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Энг кўп овоз тўплаган партия ҳукмрон коалиция тузиши, ҳукуматни шакллантириши ва бош вазирни тайинлай олиши мумкин бўлади. Аввалроқ маълум қилинганидек, ушбу сайловлар овоз берувчилар сони бўйича тарихдаги энг катта кўламлиси бўлиши мумкин, чунки мамлакатда 900 млн.дан кўпроқ сайловчи қайд қилинган.
Асосий кураш Ҳиндистоннинг иккита етакчи партияси: ҳукмрон “Бхаратия жаната парти” ва мухолиф “Ҳиндистон миллий конгресси” орасида борган. Ушбу сайловларнинг бош интригаси ҳукмрон партия 2014 йилдаги муваффақиятини такрорлай олиш-олмаслиги ва амалдаги бош вазир Нарендра Моди ҳукумат раҳбари лавозимини қаторасига иккинчи марта эгаллай олиш-олмаслигидан иборатдир.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024