Жаҳон | 14:30 / 19.05.2019
16948
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Зеленскийни Порошенко билан курашишга ва Россия билан музокара олиб бормасликка чақирди

Фото: Петр Сивков/ТАСС

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийни Россия билан икки томонлама музокаралар тўғрисида унутишга чақирди.

Саакашвили Украинанинг "НАШ" телеканалига берган интервьюсида Москва "шартномага лаёқатсиз" эканлигини ва у билан "ҳар қандай ўйинлар ва икки томонлама музокаралар" ҳеч нарса бермаслигини айтди.

Саакашвилининг фикрича, Зеленский Пётр Порошенконинг реванш олишидан чўчиши лозим, шунинг учун унга қарши курашишига тўғри келади. Унинг сўзларига кўра, Порошенко лавозимини тарк этишидан олдин барча жойга ўз одамларини қўяди. 

Михаил Саакашвили Украинани барча қарорлар "парда ортида" қабул қилинадиган "соя" давлат деб атади. 

"Агарда Зеленскийни парда ортига тортишса, унинг тақдири Виктор Юшченконикидан ҳам ёмонроқ бўлади", - дея фикр билдирди Саакашвили.

Мавзуга оид