Жамият | 20:39 / 20.05.2019
26189
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида 2019/2020 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланди

Жорий йилнинг 8 апрель санасидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида янги ўқув йилига қабул жараёнлари бошланди.  Аввалги йиллардаги қабул жараёнидан фарқли равишда  бу йил ушбу  олий ўқув юртига ҳужжат қабул қилиш тўлиқ онлайн тартибида амалга оширилади.  2019/2020-ўқув йили учун университет камида 500 нафар талабани қабул қилади.  Жумладан,  “Машинасозлик технологияси”,  “Саноатда хўжалик қурилиши ва архитектура”,  “Ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизимлари”  ҳамда ушбу йилдан янги йўналиш “Автомобиль муҳандислиги” йўналишлари учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади.

2019/2020 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети бакалавриат босқичининг ҳар бир йўналиши учун қабул квотаси қуйидагича тақсимланади:

Ҳужжатларни топшириш икки босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқичда абитуриентлар  онлайн рўйхатдан ўтишади.   Рўйхатдан ўтиш муддати 8апрелдан 29 июнь 18: 00га қадар давом этади. Биринчи босқичдан ўтиш мажбурий бўлиб,  абитуриентлар ушбу босқични амалга оширмай  иккинчи босқичга ўта олмайдилар. 

Иккинчи босқич,  абитуриент университет сайти орқали  онлайн рўйхатдан ўтгач,  шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт),  ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат – аттестат,  диплом,  диплом олинмаган бўлса – ўқишни тугатганлиги ҳақида маълумотнома (асли нусхаси) билан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига қабул комиссиясига келади,  абитуриентнинг  биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ излари сканердан ўтказилиб,  абитуриентлар маълумотлар базасига киритилади. Шундан сўнг, абитуриентнинг барча ҳужжатлари қайтариб берилади. Онлайн тест синови куни эса биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ излари абитуриентлар маълумотлар базасига мувофиқлиги текшириб кўрилгандан кейин, имтиҳонга киришга рухсат этилади.

Қабул жараёни билан боғлиқ тўлиқ маълумотлар,  Онлайн анкетани тўлдириш ёки бошқа турдаги маълумотлар юзасидан қўшимча маълумотлар учун бевосита Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг қуйидаги келтирилган манзилига мурожаат қилишингиз мумкин:  Электрон манзил:admission@polito.uz 

Шунингдек, ҳафтанинг ҳар жума куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар университетда “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилинади. Унда ташриф буюрувчилар университетда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишлари мумкин.Телефон рақамлари:  71 246-63-48,  71 246-80-51

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид