Турин политехника университетига янги ректор тайинланди
Муқаддам энг ёш вазир ўринбосарларидан бўлган Олимжон Тўйчиев сўнгги вақтларда Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимида эди.

Фото: Олий таълим вазирлиги
Олимжон Алижонович Тўйчиев Турин политехника университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан вазирлик ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимидан озод қилинди.
Олимжон Тўйчиев 1991 йил Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида 2015 йил машинасозлик муҳандиси мутахассислиги бўйича бакалавр даражаси ва 2017 йили Мехатроника йўналиши бўйича магистрлик даражасига эга бўлган. Шунингдек, 2016–2017 йилларда Германиянинг Хохенҳайм университетида ҳам таҳсил олган.
Тўйчиев 2013 йил овоз орқали масофадан бошқарилиб, турли топшириқларни бажарадиган, ўзбек тилини тушунадиган биринчи роботни яратиб, фан ва техника соҳасида, айниқса, робототехника соҳасини ёшлар ўртасида кенг кўламда оммалаштириш йўлида қўшган ҳиссаси учун «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
2017 йил «Камолот» ЁИҲ қурултойида президент томонидан Фан ва технологиялар агентлиги бош директори ўринбосари этиб тайинланган. 2019 йил мартида Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари бўлган ва бу лавозимда 2021 йил апрелига қадар ишлаган.
2021–2023 йилларда Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси бош директори бўлган, 2023 йил январидан буён Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётганди.
- Маълумот учун, Турин политехника университетига 2020 йил июлидан буён Жамшид Иноятхўжаев ректорлик қилаётганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия судлари базасидан киберҳужумдан кейин 89 млн иш йўқолиб қолди
Жаҳон | 10:36
-
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
Жаҳон | 10:30
-
Янги Тошкент ҳудудининг 30 фоизи боғ ва хиёбонлар учун ажратилади
Ўзбекистон | 10:24
-
Коррупция хавфини аниқлаш бўйича янги механизм жорий этилади
Ўзбекистон | 10:20
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025