Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақомига аниқлик киритилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Иккинчи ўқишда кўриб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси мазкур палатанинг фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга, жумладан, унинг ислоҳотларнинг янги босқичида, бугунги туб ўзгаришлар шароитида палата самарали фаолият юритишини таъминлашга, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган.
Лойиҳада Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, принциплари ҳамда мансабдор шахсларининг ваколатларига муайян аниқликлар киритилди. Ахборот ва маълумотлар алмашинуви соҳасида палатанинг давлат органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари, унинг қонуний талабларини бажаришнинг мажбурийлиги ҳақидаги нормалари такомиллаштирилди.
Шунингдек, палата фаолиятининг ташкил қилиниши билан боғлиқ қоидалар маромига етказилди. Лойиҳага норматив-ҳуқуқий атамаларнинг ягона шаклда, тўғри қўлланилиши, нормаларнинг содда-равон акс эттирилиши, адабий тил қоидалари талабларига ҳамда юридик техника ва бошқа махсус қоидаларга аниқ риоя этилишини таъминлаш борасида тегишли аниқлик киритилди.
Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ҳисоб палатаси фаолиятини янада такомиллаштиришга, бюджет тизими маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлашга ҳамда давлат активларини бошқаришнинг оқилона ташкил этилишига хизмат қилади.
Мавзуга оид
19:08 / 25.10.2024
Сайловда 1 миллиондан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди
17:50 / 30.09.2024
Ҳисоб палатаси раисига икки нафар ўринбосар тайинланди
20:25 / 23.07.2024
Хориждаги маҳкум ўзбекистонликлар жазони ватанида давом эттириши мумкинлиги белгиланмоқда
19:14 / 23.07.2024