Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин барча давлатларни Баҳрайнда бўлиб ўтадиган иқтисодий форумда қатнашмасликка чақирмоқда
Фаластин барча давлатларни июнь охирида Манамада АҚШ билан ўтказиладиган иқтисодий форумда қатнашмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда Фаластин озодлик ташкилоти ижроия қўмитаси бош котиби Саиб Арикат Al-Mayadeen телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Биз Манамадаги симпозиумда иштирок этишни рад этдик. Барча мамлакатларни ушбу анжуманда қатнашмасликка ва ўз нуқтаи назарларини қайта кўриб чиқишга чақирамиз", деди у.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти "ўта ўнг яҳудийча мафкуранинг асосий таянчи ҳисобланади".
"Қўшма Штатлар минтақада қўрқув уйғотиш учун бу ўйинни бошлади", - деди Арикат.
Бир ҳафтача илгари Оқ уй матбуот хизмати АҚШ ва Баҳрайн Манамада иқтисодий форум ташкил этишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди.
Оқ уй баёнотида таъкидланишича, "Фаровонлик учун тинчлик" деб номланувчи анжуманда Фаластиндаги иқтисодий вазиятни яхшилашнинг эҳтимолий йўллари муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026