Light | 22:59 / 25.05.2019
5277
1 дақиқада ўқилади

Францияда битта товада бир суткада 2217 дона қуймоқ тайёрланди

Фото: РИА Новости / Алексей Мальгавко

Франциянинг Майен департаментидаги меҳмонхона ходимлари 24 соат ичида 2 мингтадан ортиқ қуймоқ тайёрлаб рекорд ўрнатишди, деб хабар берди France Bleu радиостанцияси.

Франциянинг Лаваль шаҳридаги Ibis Le relais d'Armor меҳмонхонасининг 20 нафар ходими Leclerc Pegase савдо марказида 24 соат давомида қуймоқ тайёрлашди. Улар қуймоқларни битта товада тайёрлаган. 

"Жаҳон рекорди ўрнатилди: жами 2217 дона қуймоқ тайёрланиб сотилди. Тушган пул бемор болаларнинг орзуларини рўёбга чиқарадиган Arc en Ciel ассоциацияси ҳисобига ўтказилади", - дейилади радиостанция хабарида.

Ҳар бир қуймоқ 50 центдан сотилганлиги айтилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид